Франциянинг "Лилль" клуби марказий ҳужумчиси Жонатан Дэвид янги жамоасини танлади.
"Fichajes"га маълум бўлишича, 25 ёшли форвард фаолиятини "Арсенал," "Челси" ёки "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан кўра, "Барселона"да давом эттиришни афзал кўрмоқда.
Аввалроқ, "Барселона" Дэвидни ўз сафида кўришни жуда хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда канадалик 36 та учрашувда 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













