Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

"Лион" "ПСЖ" устидан Кварацхелия трансфери бўйича шикоят қилди

Баҳо:
+ | -

"Лион" "ПСЖ" вингери Хвича Кварацхелиянинг Лига 1 ўйинларидаги иштироки юзасидан Франция Профессионал футбол лигаси (LFP) юридик қўмитасига шикоят қилди, деб ёзади «L’Equipe».

Манбага кўра, ташкилотга йўлланган мактубда жамоа эгаси ва президенти Жон Текстор грузияликнинг Париж клубига ўтиши фақат хорижий субсидиялар туфайли мумкин бўлганини, бу LFP қоидалари билан тақиқланганини айтган. Бундан ташқари, Кварацхелия шартномасини тан олиш ва уни янги футболчи сифатида рўйхатдан ўтказиш LFP маъмурий регламенти қоидаларини ҳам бузади, деб ҳисоблайди Текстор.

Қайд этилишича, ушбу шикоят парижликларнинг "Лион" "Ботафого"дан ижарага олган ҳужумчи Тьяго Альмаданинг ўйиндаги иштироки бўйича худди шундай мурожаатига жавоб бўлган.

Лига 1 23-туридан ўрин олган "ПСЖ" - "Лион" баҳсида парижликлар 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Кварацхелия голли узатмани амалга оширди.

24 ёшли вингер Париж клубига 2025 йилнинг январида "Наполи"дан 70 миллион евро эвазига ўтганди.

Киритилди: 16:33, 27.02.2025.
Ўқилди: 1273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.