Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

U21 чемпионати. ЎзПФЛ ўз ёшлари келажагига бефарқ клубларга чора кўришни бошлади

Баҳо:
+ | -

20 февраль куни U21 чемпионати ҳақида материал эълон қилинган бўлиб, унда Суперлига клублари раҳбариятидан регламент талабларига диққатли бўлиш сўралганди. Шунингдек, уларга “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 5.4 ҳамда 5.5-бандларини ўқиб чиқиш тавсия этилганди.

7 март куни Суперлига янги мавсуми старт олади. Табиийки, асосий ўйинлардан бир кун ўтиб U21 жамоалари майдонда кўриниш беради. Захира жамоаси майдони учун талаб аслида катта эмас. Унинг парвариши учун харажат кўпайиб кетмаслиги учун, U21 жамоасига ажриқ билан қопланган стадионда тўп суриши учун рухсат этилган.

Лиганинг стадионлар учун жавобгар мутахассислари ўтган вақт давомида U21 жамоалари тўп тепиши режалаштирилган майдонларни ўрганиб чиқди. "Насаф", "Бунёдкор" ва "Сурхон" клублари бу масалага жиддий эътиборда бўлиб, уларнинг захира майдонлари доимий парваришда, сифатли ўйин учун шароит етарли. "Пахтакор" ва "Андижон" клублари бу борада таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

ОКМК, "Бухоро", "Нефтчи", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Машъал" каби клубларнинг захира жамоалари майдонларини Лига шартли равишда қабул қилди. Бироқ мана шу клублар раҳбариятидан захира майдонларига жиддий эътибор қаратиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш сўралади.

"Қўқон-1912", "Қизилқум", "Хоразм", "Навбаҳор", "Динамо" клублари U21 жамоаси учун тақдим этган майдонлар Лига томонидан ўйинлар учун қабул қилинмади. Уларда қайд этилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар, Лига регламент бандлари бўйича чора кўришда давом этади. Фақатгина "Қўқон-1912" клуби белгиланган муддатнинг сўнгги кунида Яйпандаги Ўзбекистон стадионини рўйхатдан ўтказишга улгургани учун, мазкур клубнинг захира жамоаси "Турон" майдонидан фойдаланиб туради.

Самарқанд, Хоразм, Навоий шаҳарларида эса афсуски U21 жамоаси ўйинларини ўтказиши мумкин бўлган бошқа майдон мавжуд эмас. "Навбаҳор" клуби расмийларининг Лига мусобақалари ва талабларига бўлган муносабати алоҳида мавзу бўлиб, Лига уларнинг ўз вазифасига профессионал ёндашишини бир неча йилдан буён кутиб келади.

Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор U21" — "Динамо U21" ўйини учун Лига ўз расмийларини юбормайди ва мезбон клубга техник мағлубият ёзади. Ҳар икки клуб ўзаро келишган ҳолда ўртоқлик учрашуви ташкил этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Шунингдек, рақиб жамоанинг захира майдонлари талабга жавоб берганидан келиб чиқиб, "Қизилқум" ва "Хоразм" ўринбосарлари ўз учрашувини рақиб майдонида ўтказади. Мазкур таклиф рад этилса, уларга ҳам техник мағлубият ёзилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 21:24, 27.02.2025.
Ўқилди: 1048 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.