Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“Пахтакор” — “Ал-Ҳилол” учрашувида устунлик ким томонда?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Футбол бўйича Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги “Пахтакор” — “Ал-Ҳилол” учрашуви бугун, 4-март куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг энг совриндор клублари ўртасидаги баҳс Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилади. Учрашув 21:00 да старт олади.

Ўзаро ўйинлардаги натижа

Шу кунга қадар мазкур жамоалар ўзаро 8 марта тўқнаш келган бўлиб, 5 та учрашувда рийодликлар ғалаба қозонган бўлса, 3 ўйин дуранг билан якунланган. “Пахтакор” ҳозиргача умуман “Ал-Ҳилол”ни мағлуб эта олмаган.

Ўзаро ўйинларда киритилган тўплар фарқи ҳам Саудия клуби фойдасига — 15:5. “Шерлар” сафидан Игор Сергеев 2 марта “Ал-Ҳилол” дарвозасини ишғол қилган, шунингдек, Зайниддин Тожиев, Даврон Ҳошимов ва Эрен Дердиёк биттадан гол киритишни уддалаган.

Қизиқарли фактлар

Чемпионлар Лигасидаги иштирок бўйича икки жамоада ҳам бир хил натижа қайд этилган — 19 мартадан. Ҳар икки жамоанинг ҳам мураббийлари португалиялик ҳисобланади. “Пахтакор”ни ҳозирда Педру Морейра бошқармоқда. “Ал Ҳилол”га эса Жорже Жезуш устозлик қилади.

Таркиб ва йўқотишлар

“Пахтакор” қишки трансферлар мавсумида бир қанча харидларни амалга оширди. Клуб Башар Ресан, Игор Сергеев, Лукка, Жонатан, Фламарион, Риаскос Браян каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олган.

“Ал-Ҳилол” таркибида эса Яссин Боно, Калиду Кулибали, Милинкович-Савич, Канселу, Малком ва Митрович каби бир қанча юлдузлар ҳаракат қилади.

“Ал-Ҳилол” Тошкентга жиддий йўқотишлар билан келди. Клубнинг Александр Митрович, Ренан Лоди, Жоао Канселу ва Йоссир ал Шаҳрони каби етакчилари бугунги баҳсни ўтказиб юборади. “Пахтакор”да эса фақатгина Сардор Собирхўжаев дисквалификация сабаб учрашувда қатнаша олмайди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 13:05, 04.03.2025.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.