"Барселона" спорт директори Деку "Сантос" ҳужумчиси Неймар Каталония клубига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Иқтисодий вазият яхши бўлса, Неймар "Барселона"да бўладими? Менимча, гап фақат иқтисодиётда эмас... Мен Неймарга қойил қоламан. Келгуси мавсум учун аниқ режаларимиз йўқ, кўплаб омиллар бор," - дея Декунинг сўзларини келтиради Barca Times.
Декунинг қўшимча қилишича, Неймар буюк футболчи бўлса-да, жамоа тузиш мукаммал режалаштиришни талаб қилади.













