"Ливерпуль" ва Бразилия терма жамоаси дарвозабони Алиссон Бекер Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри ҳақида қандай фикрда эканини айтди.
"Анри - афсонавий футболчи. 2000 йилларда "канонирлар" сафида унинг иштирокидаги кўплаб ўйинларни томоша қилганман. "Арсенал" ўшанда Бразилияда телевизорда кўрсатилган ягона жамоа эди," - дея Бекернинг сўзларини келтиради «Talksport».













