Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ҳакамнинг қўпол хатоси эвазига «Истиқлол» яна очко йўқотди

Баҳо:
+-2 | -

Кеча Биринчи лига мусобақаларининг 14-тур учрашувлари ўтказилди. “Истиқлол” бу турни ҳам ўз майдонида ўтказди ва “Чуст-Пахтакор”ни қабул қилди.

Ўйин бошланиши билан катта куч билан олдинга ўтган мезбонлар дастлабки уч дақиқаликни ўзида тўртта голли вазиятни юзага келтиришди. Бу вазиятларда омад тўлиғича меҳмонлар томонида бўлди. Шундан кейин ҳам “Истиқлол” футболчилари ўйиндаги устунликни бир лаҳзага бўлса ҳам рақибга берганлари йўқ.

Учрашувнинг 52-дақиқасида жамоамиз сардори Ҳасан Эргашевнинг суперпасидан сўнг Зафар Содиқов ҳисобни очди — 1:0. Голдан кейин ҳам мезбонлар ҳужумлар уюштиришда давом этишди. Бироқ, ҳа деганда тўп дарвозага бориб тушмади.

Ўйиннинг 72-дақиқасида қанот ҳаками Шерзод Камаровнинг ҳурмача қилиғи мезбонларга қимматга тушди. Тўп чап қанотдан “Истиқлол” жарима майдончасига узатилди. Дарвозабон Отабек Холдоров тўпни ҳавода ушлаб олишга ҳаракат қилди, бироқ ерга тушиш жараёнида оёғи сийғаниб кетди ва ўзи дарвоза ичкарисига оғди. Аммо, тўпни қўллари билан дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолди, бунинг устига тўп дарвоза устунига ҳам тегди ва майдонга қайтди. Ҳамма футболчилар ўйинни давом эттиришга чоғланган бир пайтда қанот ҳаками Шерзод Камаров “ҳунарини кўрсатди” ва байроқчасини кўтариб майдон марказига қараб югура кетди. Бош ҳакам дастлаб ўйинни давом эттириш кераклиги кўрсатаётган эди, аммо қанотдаги ёрдамчисининг марказга қараб югура бошлаганини кўриб, у ҳам тўп чизиқни кесиб ўтди деб баҳолади ва марказни кўрсатди. Футбол қоидаларига кўра, тўп ҳар қандай ҳолатда дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтгандагина гол деб ҳисобланиши керак, дарвоза чизиғи устидан қайтган ҳолатда эмас.

Агар тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтган бўлса, қандай қилиб устунга тегиб майдонга қайтиши мумкин. Бундай қонуниятни Алберт Эйнштейн ҳам изоҳлаб беролмаган бўларди. Тўп устунга тегиб майдонга қайтган ҳолатда қандай қилиб дарвоза чизиғини кесиб ўтиши мумкин?

Хуллас, қанот ҳаками ўз “ишини” қилди ва “Истиқлол” тўлиқ устунлик қилган ўйинида яна очко йўқотди.

 «Истиқлол» (Тошкент) - «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 1:1. 103 томошабин.
Ҳакамлар: А. Чориев (Термиз), Ш. Камаров (Самарқанд), С. Хакимов (Самарқанд), Д. Сайлалов.
Назоратчи: Р. Саидов (Тошкент).
Голлар: З. Содиқов (52) – М. Махкамов (72).
“Истиқлол”: Отабек Холдаров, Жалолиддин Икромов, Азиз Ҳайдаров, Тимур Садиров, Азамат Розиқов, Жамолиддин Қўчқоров, Нодир Сагдуллаев, Нурпейс Тўрақулов, Ҳасан Эргашев, Нодир Одилов, Зафар Содиқов.
Захира: Мардон Усмонов, Аҳрор Мирсаидов, Сирожиддин Шоғуломов, Парвиз Содиқов, Олувиддин Рашидов, Жавоҳир Султонов, Шоҳид Тиллабоев.
“Чуст-Пахтакор”: Хусан Олимжонов, Фаррух Юлдашев, Сирожиддин Аллаев, Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Сарвар Отабоев, Мирзоҳид Маҳкамов, Мақсуд Маҳмудов, Умид Аҳмаджонов, Суҳроб Нўъмонов, Бобур Расулов.
Захира: Баҳриддин Омонов, Низом Норов, Элдор Норматов, Акмал Маражабов, Нуриддин Тожиалиев, Асадулло Эргашев, Акрам Гуллабоев.
Огоҳлантиришлар: Ф. Усмонов (65), М. Махмудов (иккаласи-«Чуст-Пахтакор», 82).

Манба: www.fcistiqlol.uz
Киритилди: 14:01, 06.06.2013.
Ўқилди: 6330 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.