Франциялик футболчи Эрик Абидал «Барселона»ни тарк этгач, эркин агентга айланди. Футболчи эндиги нияти фаолиятини бир пайтлари ўз бошлаган «Монако» якунлаш ниятида эканини маълум қилди.
«Мен футбол ўйнашни давом эттиришни истайман, лекин қаерда бунисини билмайман. Ҳозирча жуда кўп таклифларга эгаман, лекин бу ҳақда аниқ бир нарса дея олмайман. Агар «Монако»да фаолиятимни якунласам яхши бўларди. Аммо бу мен учун бирламчи масала эмас».
«Мен «ПСЖ»да ҳам ўйнашим мумкин, ёки Испанияда ҳам қолишим мумкин. Аммо «Монако» барибир мен учун энг яхши вариант бўлиб қолаверади. Энди тўғри қарорни қабул қилишим керак бўлади», дея гапириб ўтди Абидал.













