Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Кунде энди "Барселона"даги мавқеидан хавотир олмайди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" футболчиси Жюль Кунде ўнг қанот ҳимоясида ўйнашга ўрганиб қолган. Аввалроқ матбуотда французнинг бошқа позицияда ўйнашидан норозилиги ҳақида мунтазам равишда гап-сўзлар тарқалган эди. Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, номинал марказий ҳимоячи ўнг қанот ҳимоясига узил-кесил ўрганиб олган ва бу позиция ўйинчиси сифатида ривожланишда давом этмоқчи. Қолаверса, Кунде ҳатто қанотда ўйнашни ёқтиради ва дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиси бўлишга умид қилмоқда.

Жюль Кунде жорий мавсум Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 13:03, 13.03.2025.
Ўқилди: 1636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.