Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Александр Хомяков: «Жамоа ўзига ишончни оширмоқда»

Баҳо:
+ | -

«Андижон» – «Насаф» (1:1) беллашувидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.

— Аввало, барча ишқибозларимизни табрикламоқчиман. Чунки ўзимизда мавсумнинг илк ўйинини ўтказдик. Уларни қўшимчасига ғалаба билан хурсанд қилмоқчи эдик. Назаримда, бугун ажойиб футбол муҳити ҳукм сурди. Уй ўйини эса мухлислар учун байрам кунидир. Албатта, ғалаба қозонмоқчи эдик. Афсус, ҳамиша ҳам хоҳлаган нарсангиз бўлавермас экан. Бугун бизда ҳаммаси ҳам ўхшамади. Қолаверса, рақиб кучли бўлиб, ҳужумлари хавфли чиқди. Ўз навбатида биз ҳам олдинга ташландик. Менимча, жанговар дуранг ўйинга ҳар томонлама мос бўлди.

— Ўтган сафар ҳам жамоангиз биринчи бўлимда яхши ўйнаб, иккинчи бўлимда сустлашганди. Бу гал ҳам шундай ҳолат такрорланди.

— Йўқ, бу фикрга қўшилмайман. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин режаларимизни ҳам ўзгартиришимизга тўғри келди. Албатта, ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Бизга бугун чизиқлар орасидаги узвий уланиш етишмади. Иккинчи бўлимда ҳимояни кўтаришга ва ҳужумда фаолроқ бўлишга интилдик. Боя айтганимдек, икки учрашувдаги ўйинимиз бир хил сценарийда чиққани йўқ. Олдингисига нисбатан биз ўйинимизга ниманидир қўша олдик. Жамоа ўзига ишончни оширмоқда. Қўқондаги учрашувга таққослаганда бугун яхшироқ тўп сурдик. Тўғри, вазиятни ўзгартириш учун шошма-шошарликларга йўл қўйдик. Ҳа, албатта, бизда ҳаммаси ўхшаяпти, дея олмайман. Лекин йигитлар руҳий жиҳатдан ҳам анча жисплашиб бораётганлари мени қувонтирмоқда.

— Янги мавсумда таркибга қўшилган ўйинчилар қанчалик ёқяпти?

— Футболда танлаган ўйинчиларимизни олдин обдон ўрганган, потенциалини чамалаб чиққан бўламиз. Ҳа, янги футболчилар кўпчиликни ташкил этяпти. Аммо уларнинг бирданига зўр ўйнашга киришиб кетишлари учун вақт керак бўлади. Асосийси, клубда олдин бўлганлар ва янги келганларда ўзига яраша потенциал бор.

— Захирадан майдонга тушганлар ўйинни қанчалик кучайтирдилар?

— Олдингисида бундай ўзгаришлар кутилган натижани бермаганди. Лекин бу сафарги учрашувда захирадан тушганларга нисбатан ҳеч қандай эътирозларим йўқ. Ҳаммаси майдондаги шерикларига қўшилиб кета олишди. Масалан, Крезиу яхши киришиб кетди ва бир вазиятда гол уриши ҳам мумкин эди. Машуков ҳам ёмон ўйнагани йўқ. Қисқаси, бу сафар захирадан майдонга тушганлар ўйинга мазмун олиб кира олишди. Азимовда ҳам имконият бўлди. Уларга ҳеч қандай маломат қила олмайман. Тез орада жамоанинг ўйини очилиб кетишидан умидворман. Чунки йигитларнинг бу йўлдаги ҳаракатларини кўряпман ва бу менга ёқмоқда.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 06:35, 16.03.2025.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4335]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3906]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2352]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2207]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2182]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2055]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1943]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1872]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1501]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1448]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик