Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Умар Эшмуродов Қирғизистонга қарши баҳсни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Қирғизистон учрашуви 20 март, пайшанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Унда жамоа ҳимоячиси Умарбек Эшмуродов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади.

Футболчи жамоанинг 6-турдаги Шимолий Кореяга қарши ўйинда қизил карточка олган эди. У учрашувнинг 83-дақиқасида рақиб ҳужумчисига қўпол ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилган.

Аввалроқ Ҳусниддин Алиқулов ҳам Туркия чемпионатидаги “Ризеспор” — “Бодрум” учрашувида жароҳат олиб, терма жамоанинг мартдаги йиғинини ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди.

Шунингдек, ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Темур Кападзе Остон Ўрунов ўзини ёмон ҳис қилгани учун унинг ўрнига Ҳожимат Эркинов таркибга жалб этилгани ҳақида айтди.

Ўзбекистон терма жамоаси 6-турдан кейин А гуруҳида 13 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Қирғизистон 3 очко билан 5-ўринни банд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Қирғизистон баҳси бугун, 20 март куни 21:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:52, 20.03.2025.
Ўқилди: 2250 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.