«Рома» клуби 36 ёшли марказий ҳимоячи Матс Хуммельс билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер Х (илгариги Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.
Германиялик ҳимоячи жамоага ўтган сентябрь ойида қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси ушбу ёзгача давом этади. Манбанинг маълумотларига кўра, Хуммельс мавсум охирида «Рома»ни тарк этиши эҳтимоли катта.
Жорий мавсумда тажрибали ҳимоячи барча мусобақаларда 17 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Transfermarkt маълумотларига кўра, 36 ёшли футболчининг бозор баҳоси €3,5 млн этиб белгиланган.