Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Тео Бюкер: «Йигитлар 2та ўйинни Қатарга сотишмаганидами...»

Баҳо:
+ | -

Ливан терма жамоаси бош мураббийи Тео Бюкер ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги сўнгги ўйинига деярли янги таркибни олиб келди.

"Агар йигитлар Қатарга қарши 2та ўйинни сотиб юборишмаганида, биз келаси йили Бразилияга борган бўлардик", дейди германиялик мутахассис.

Шу йилнинг февраль ойида 24 футболчи, жумладан, 6 нафар терма жамоа аъзоси келишилган ўйинларда иштирок этгани аниқланди ва бу Ливанни ларзага солди. Бюкер бошчилигидаги терма жамоа ЖЧ-2014 саралашининг 3-босқичида Кувайт ва БАА терма жамоаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Шунингдек, бу жамоа Жанубий Корея ва Эрон устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Терма жамоанинг муваффақиятлари узоқ йиллардан бери уруш ичида яшаётган халқнинг бирлашишига сабаб бўлди. Бироқ Қатарга қарши ўйинларда кичик ҳисобдаги мағлубиятлар эса мухлисларнинг ғазабини келтириб чиқарди.

"Қатарга қарши ўйинларда қай тарзда мағлубиятга учраганимизни кўрсангиз, бу шунчаки кулгули", дейди Бюкер Associated Press'га берган интервьюсида. "Футболчилардан бири бир неча маротаба ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, гол уриш учун қулай вазиятда турган марказий ҳужумчига тўпни етказиши мумкин бўлган вазиятда, бу ишни қилмади. Ақл бовар қилмайди!"

Доҳада бўлиб ўтган Қатарга қарши баҳсдан бир неча ҳафта илгари Ливан футбол ассоциацияси келишилган ўйинлар билан боғлиқ бир нечта ўйинларни текшира бошлади. Уч кишидан иборат тафтиш комиссияси аъзолари — расмий шахслар, ҳакамлар айрим ўйинчиларнинг пул олганини ва ўйинни атайлаб ютқазиб берганини аниқлади. Натижада футболчилар Рамиз Даюб, Маҳмуд ал-Али ва расмий шахс Фади Фнейш умрбод футболдан четлаштирилди. Ғарбий Осиё футбол федерацияси бош котиби Фади Зрейқат бошчилигидаги комиссия Ливан клубларининг Осиё кубокларида келишилган ўйинларда иштирок этган яна 22 нафар футболчига нисбатан жазо чорасини қўллади. Ҳимоячи Рамиз Даюб Малайзиянинг "Селангор", ҳужумчи Маҳмуд ал-Али эса Индонезиянинг "Персиба Баликпапан" клубида ўйнаган бўлса, Фнейш Байрутнинг "Ал-Аҳад" клубида ишлаб, Ливан терма жамоасида таржимонлик қилган.

Ливан терма жамоаси Доҳадаги ўйинни ўтказиб, Байрутга қайтиб келганидан кейин Бюкернинг рафиқаси мухлислар терма жамоанинг ўйинидан норози бўлиб, Даюбнинг ўйинни сотганини таъкидлашаётганини айтган.

"Мен аёлимга бундай эмаслигини ва бу ўйинда жанг бўлганини таъкидладим. Лекин ўйинни қайтадан кўриб чиққанимдан кейин Рамиз ҳақиқатан ҳа бир неча марта рақиб ўйинчисига қараб, сўнгра унга тўпни етказганига гувоҳ бўлдим. Айрим ўйинчиларга нисбатан шубҳам бор эди, аммо уларнинг бундай қилишини ҳеч ҳам кутмагандим", дейди Бюкер.

"Рамиз ҳимояда туриб икки марта рақибларга тўпни етказиб берди. Нима бало, у кўрми, деб ўйладик. У нима қиляпти? Кейин эса бир нечта ўйинларни, жумладан, июнь ойида Қатарга қарши Ливанда бўлиб ўтган ўйинни кўриб чиқдик. Биз ўйинда устунликка эга бўлдик, тўпни яхши назорат қилдик, аммо гол ўтказиб юборган вазиятимиз жуда кулгили бўлди. Мен бунга ишона олмадим", дейди немис мутахассиси.

Шундан кейин Теодор Бюкер Ливаннинг ЖЧ саралаш босқичидаги барча ўйинларини кўриб чиқди, жумладан, 2011 йилда бўлиб ўтган Бангладешга қарши 2та ўйинни ҳам.

"Ливан ҳаттоки Осиёда ҳам топ-жамоа ҳисобланмайди. Аммо, терма жамоага барча ҳурматимни сақлаб қолган ҳолда айтаманки, Ливан Бангладеш устидан ҳам соф ғалабага эришмаган. 2011 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонилганидан кейин, орадан 5 кун ўтиб Ливан Дакка шаҳрида 0:2 ҳисобида ютқазган. Мен бунга ишона олмадим. Лекин ўйинни қайтадан кўриб чиққанимдан кейин шунга амин бўлдимки, техник жиҳатдан етук бўлган Маҳмуд Али 9 маротаба бўш дарвозага гол кирита олмаган", дейди бош мураббий.

Осиё футбол конфедерацияси эса Ливаннинг Қатарга қарши ўйинини кўриб чиқиб, Даюбнинг ҳаракатларида ҳеч қандай шубҳали ҳаракат йўқлигини таъкидлади.

Ливан футбол ассоциацияси Тео Бюкерни 2011 йилда ишга қабул қилган бўлса, у янги жамоани шакллантиришига тўғри келди ва Ливанни ЖЧ-2014нинг сўнгги босқичигача олиб келди. 4 июнь куни бўлиб ўтган Жанубий Кореяга қарши ўйинда эса аввалги жамоадан атиги 2 нафар футболчи ўйнади, холос. Байрутдаги ўйин 1:1 ҳисобида тугади. Кореяликлар компенсация вақтининг энг сўнгисида ҳисобни тенглаштиришди. Ливанликлар 5 очко билан мусобақа жадвалининг энг қуйи поғонасида туришибди.

"Ҳозирги пайтда биз тоза жамоамиз. Келишилган ўйинларда иштирок этадиган одамлар билан футболда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди", дейди Тео.

Эронга қарши баҳс билан Бюкернинг шартномаси ўз ниҳоясига етади. Шундан сўнг Ливанда қолишига кўзи етмаяпти. Ўзининг кейинги режаларини ҳам ошкор қилмоқчи эмас. У терма жамоа футболчилари клублар томонидан қўллаб-қувватланишини истайди. У футболга дин ва сиёсатнинг аралашишини истамайди. Бюкер Ливанда машғулот ўтказиш учун кўпроқ майдонлар бўлишини орзу қилади.

Мураббийнинг фикрича, Ливанда профессионал футбол йўқ. Ўйинчиларнинг бир ойлик даромади 1500 долларни ташкил қилади. Терма жамоа ўйинчилари яна қўшимча 500 доллар мукофот пули олишади. Даюб Ал-Алига ўхшаган юқори савиядаги футболчилар эса ойига 4000 долларгача ишлаб топиши мумкин. Аммо маошларнинг оширилиши билан ливанлик футболчилар профессионал бўлиб қолишмайди. Мамлакат футбол федерацияси мураббийларни тайёрлашга кўпроқ эътибор қаратиши лозим.

"Профессионал футболчиларни тайёрлаш учун миллионлар сарфлаш керак, деб ўйлашади. Мен доим футболчиларга, айниқса, терма жамоага янги қабул қилинган ёш футболчиларга бир нарсани таъкидлайман. "Сизлар футбол орқали пул топасизлар. Қанча маош олишингиздан қатъий назар, сизлар профессионал футболчи бўлишингиз лозим", дейди Тео Бюкер.

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 01:46, 09.06.2013.
Ўқилди: 7108 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.