Кириш Регистрация

Моттанинг "Ювентус"даги сўнгги машғулотлари қандай бўлди?

Баҳо:
+ | -

Тиаго Мотта "Ювентус"даги фаолияти якунига қадар ҳеч нарсани ўзгартиришни истамади.

42 ёшли мутахассис 23 март куни бош мураббийликдан бўшатилганди.

Football Italia нашрининг La Republicca'га таяниб хабар беришича, терма жамоалар ўйинлари туфайли таркибнинг ярми иштирок этмаган сўнгги машғулотларни баъзи футболчилар "сюрреалистик" деб таърифлашган.

"Бош мураббий эҳтироссиз ва жимгина бир четда турди, ишлар яхши кетаётган вақтга нисбатан ҳеч қандай янги гап айтмади.

У учта турнирдан чиқиб кетишига ва охир-оқибат Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашдан чиқиб кетишига олиб келган усулларни ўзгартирмоқчи экани кўринмасди.

Ўзгармасликка қатъий содиқликда Тьяго ўзгаришни эмас, балки кетишни афзал кўрди," - дейилади нашрда.

"Ювентус"га янги бош мураббий этиб Игор Тудор тайинланди.

Киритилди: 05:43, 25.03.2025.
Ўқилди: 998 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик