CaughtOffside нашри тарқатган хабарга кўра Манчестер шаҳрининг икки гранди ёзда ўзларига янги дарвозабон қидиришади. Бундан ташқари, улар бир ўйинчи учун рақобатлашади.
Манбаларга кўра, "Антверпен"нинг бельгиялик 22 ёшли дарвозабони Сен Ламменс Европа ва АПЛнинг бир қатор клублари радарига тушиб қолган. Улар орасида "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" бор.
"Сити" Ламменсни Эдерсоннинг келажаги ноаниқлигини инобатга олиб, унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган футболчи сифатида баҳоламоқда. Улар уни Стефан Ортега учун ёш рақобатчи сифатида кўришади. Рубен Аморим эса Онананинг жорий мавсум "МЮ"даги ўйинларидан қониқмаяпти ва янги дарвозабон топмоқчи. Қайд этилишича, "Антверпен" Ламменс учун тахминан 20-25 миллион евро талаб қилмоқда.
Қўшимча қиламизки, 22 ёшли дарвозабон жорий мавсум "Антверпен" сафида барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ўтказиб юборган ва 7 марта ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.