Туркиянинг «Галатасарой» жамоаси Англиянинг «МЮ» клуби билан ярим ҳимоячи Нани борасидаги музокараларни тўхтатди.
Истамбул жамоаси футболчи учун 7 миллион евродан кўп тўлай олмаслигини маълум қилган. «Юнайтед» эса португалиялик ярим ҳимоячи учун 10 миллион евро сўраган. Бу ҳақда goal.com хабар бермоқда.
«Биз ортиқ Нанига қизиқиш билдирмаймиз»,- дейди клуб президенти Унал Айсал.













