Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Бавария"нинг собиқ футболчиси Мюллер сабаб клубнинг сиёсатини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Томас Хелмер "Бавария"ни Томас Мюллер билан боғлиқ вазиятни танқид қилди.

35 ёшли ярим ҳимоячининг мюнхенликлар билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунига етади. ОАВ хабарига кўра, клуб раҳбарияти футболчига шартномани узайтириш бўйича таклиф тушмаслигини олдиндан айтиб бўлган. Клуб, хусусан, футболчининг йилига 17 миллион еврогача бўлган маошини тежашни истамоқда.

"Бу ҳақда бизга "Бавария"дан кимдир айтган бўлса керак. Бу ҳаммага маълум бўлгани яхши эмас. Сўнгги кунлардаги хабарларга қараганда, бу унчалик яхши кўринмаяпти, ва энг муҳими, "Бавария" Мюллернинг ҳолатида унчалик яхши кўринмайди. Мюллернинг ўзи буни қилишга рухсат бериши керак эди.

"Бавария"даги фаолиятим охирида Оттмар Хитцфельд менга бошқа ўйинчиларга таянишини айтди. Мен учун қийин бўлди, лекин адолатли. Франс Беккенбауэр бошчилигидаги клуб раҳбарияти ҳам менга доим адолатли муносабатда бўлган. Эҳтимол, бугунги кунда бу бироз йўқолгандир. Мюллердек футболчи яна бир йил ўйнашни истаса, ўтишга қарор қилиши ҳар доим қийин. Клубнинг ҳалоллиги энг муҳими, - дейди "Бавария"нинг собиқ футболчиси.

"Бавария"да етти йил ўйнаган собиқ ҳимоячи, шунингдек, Мюллер ҳозирги ҳолатига лойиқ эмаслигини, чунки у "шунчаки футболчи эмас"лигини айтди.

"У энг юқори поғонада, "Бавария" тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири", - дея қўшимча қилди Хелмер.

Киритилди: 21:55, 02.04.2025.
Ўқилди: 948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик