Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мухлислар: Биз Жанубий Кореяни ютамиз!

Баҳо:
+ | -

Тўғрисини айтсам, бир неча кундан бери кўзга уйқу ҳам келгани йўқ. Ҳаммамиз жудаям кучли ҳаяжон, таърифлаб бўлмайдиган қандайдир ички кечинмаларни кечиряпмиз. Ҳатто клавиатурада ҳарф тераётганда ҳам қўллар қалтираб кетмоқда. Эртага бўладиган ўйин ҳақида жуда ҳам гапирилмоқда, ёзилмоқда, муҳокама қилинмоқда. Бу ўйинга ҳечким бефарқ эмас, кимки шу Ватанда туғилган бўлса, у хоҳ Россияда бўлсин хоҳ Америкада бўлсин шу ўйин ҳақида ўйлаяпти, ич-ичидан Ўзбекистонга мухлислик қиляпти.

Икки соат олдин Россиядаги ўртоғим билан ёзишмамиздан келтираман. Одноклассникидаги статусимга “Ж.Корея – Ўзбекистон 1-2” деб ёзганимдан сўнг манга дўстимдан хат келди.

Элдор: Башоратинг тўғри чиқсин, ўзинга қара бола, агар ютқазиб қўйса калтакни тагида қоласан.
Мен: Ҳудо хоҳласа ютамиз.
Элдор: Ўзбекистон Хитойдан Жанубий Кореяга етиб борибдими?
Мен: Ҳа, кеча етиб борибди.
Элдор: Эртага Жаҳон чемпионатига чиқиб кетаверамизми энди?
Мен: Ҳа, шунақа шекилли.
Элдор: Ўзи Бразилияда “морожний” бораканми?
Мен: Бўлса керак, астойдил борамиз дейишяптию футболчилар)))
Элдор: Майли, эртага Кореяда кўришиб қолармиз. Футболчиларни кўрсанг салом айт деб, ҳазиломуз гап билан суҳбатимизга якун ясадик.

Кўрдингизми, Биз жисман дунёнинг ҳар чеккасида бўлсакда, биргамиз, эртага Биз қалбан Жанубий Кореяда, стадионда кузатамиз, бу ўйин ҳечкимни назаридан четда қолгани йўқ, ҳаттоки, бир чекки қишлоқнинг бир чекка уйида бокс шинавандасининг назаридан ҳам четда қолгани йўқ, у ҳам ҳеч бўлмаса бир ҳафтага бокс ёки шахматни ташлаб, футболга ўтиб олади.

Эртага оқлар юришни бошлайди ва ғалаба қозонади
Ишонинг, биз эртага учинчи бўлиб 2014 йили Бразилия майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўламиз. Эртага Миржалол Қосимов футболчи сифатида "ўзбек футболи афсонаси" унвонига сазовор бўлганидек, мураббийлик соҳасида ҳам ушбу номга эришишига тилакдошман. Футболчиларимиз ҳам буни ҳис қилиб туришибди. Бугун ўйин олди матбуот анжуманида Сервер Жепаровнинг айтган гапларидан таъсирланиб кетдим. Кўзимдан ёш қалқиди. С.Жепаров: “Йигитлар ҳақида айтадиган бўлсам, барча йигитлар ЖЧга чиқишга тайёрлар. Барча буни истамоқда. Буни майдонда исботлаш қолди ҳолос. Бутун терма жамоамиз номидан муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз. Ғалабани албатта халқимизга ва Президентимизга бағишлаймиз”.

Ўқидингизми?! Ҳа, бу ғалаба Мустақиллигимизнинг 22 йиллигига халкимиз ва Президентимизга улкан совға бўлади! Бунданда юксакроқ совға борми дунёда?!

Футболчиларимиз эртанги ўйинда тиш-тирноқлари билан курашишади. Ҳудо хоҳласа эртага Жанубий Кореяни 2-1 ҳисобида мағлубиятга учратамиз (камида дуранг)! Олға йигитлар! Бутун Ўзбекистон Сиз билан! 

Ва Биз Бразилияга бирга борамиз!

Зафар Арслонов

Манба: www.uzbekfootball.blogspot.com
Киритилди: 02:20, 11.06.2013.
Ўқилди: 7692 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.