Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Корея матбуоти: Ўзбекистон ғалабаларга чанқоқ

Баҳо:
+ | -
Foto: Sportal Korea

Ўйин бошланишига жуда оз муддат қолгани сари Жанубий Корея матбуотида Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида маълумотлар кўпайгандан кўпайиб бормоқда.

Спортга ихтисослашган «Sportal Korea» интернет нашри ҳам бўлажак учрашув олдидан превью шаклида «Осиё футболининг умиди» номли Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мақола тайёрлади. Мақоланинг аксар қисми сиз-у бизга таниш фикрларни ўз ичига олган. Унда Ўзбекистоннинг мустақилликдан кейинги даврдан бошлаб футболга берган эътибори, Президентимизнинг футболга оид қарорлар чиқаргани ҳақида бонг урилган.

Шунингдек клубларимиз «Бунёдкор» ва «Пахтакор»нинг Осиё чемпионлар лигасида иштироки, Ривалдо ва Сколари каби машҳурларнинг юртимизга келгани ва Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги муваффақиятли иштирокига тўхталиб ўтилган. Янгилик сифатида кўриш мумкин бўлган фикрларни қуйида ўқишингиз мумкин.

«Ўзбекистон терма жамоасининг бу таркиби анча вақтдан буён бирга тўп суриб келмоқда улар учинчи жаҳон чемпионати саралашидирки, биргалар. Бу сафар уларда энг қулай имконият юзага келди ва улар буни яхши тушуниб турибди. Ўзбекистоннинг бугунги таркиби ғалабаларга жуда чанқоқ. Бугунги матбуот анжуманида «Ўзбекистон янги тарих ёзмоқда», деган гаплар бекорга ишлатилгани йўқ».

«Жанубий Корея терма жамоаси эса жаҳон чемпионати чиқишдек ишни яна бир бор уддалай олишига ишониши керак. Шунчаки ортиқча босим ярамайди. Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали футболчилари руҳий жиҳатдан мукаммал ҳолатда. Кореянинг нисбатан ёш таркиби эса Ўзбекистоннинг бу устунлигини йўққа чиқара олиши керак. Учрашувда руҳий кураш ҳам кечади. Маҳорат борасидаги устунлик билан бирга руҳан ўйинга тайёр бўлиш ғалаба омили бўлиши мумкин», деб ёзади «Sportal Korea».

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:59, 11.06.2013.
Ўқилди: 8548 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.