"Ньюкасл" яқинлашиб келаётган трансферлар вақтида "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кинни сотиб олмоқчи.
Calciomercato хабарига кўра, "қарғалар" аллақачон 25 ёшли италияликнинг агентлари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатган. Уни яна "Арсенал", "Милан", "Наполи" ва "Барселона" ҳам ўз сафида кўрмоқчи.
Киннинг "бинафшаранглилар" билан 2029 йилгача шартномаси бор. У жорий мавсумда 36 та ўйинда 22 та гол уриб, 3 та ассист берди.