Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Реал"нинг икки футболчиси "Арсенал" билан жавоб ўйинига тикланишга улгурмайди

Баҳо:
+-1 | -

Чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди ва ярим ҳимоячи Дани Себальос "Реал"га Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган Лондоннинг "Арсенал" клубига қарши жавоб учрашувида ёрдам бермайди.

Сешанба куни "қаймоқранглилар" биринчи ўйинда "канонирлар"га йирик ҳисобда ютқазди (0:3). Дастлаб, француз ва испаниялик футболчи Мадриддаги ўйингача жароҳатларини тузатишга улгуриши тахмин қилинган эди, аммо энди бундай сценарий деярли истисно қилинган, деб ёзади Diario AS. Эслатиб ўтамиз, "Арсенал"га қарши "Сантьяго Бернабеу"даги баҳс келаси чоршанба, 16 апрель куни бўлиб ўтади.

Ферлан Менди март ойининг ўрталаридан, Дани Себальос эса февраль ойининг охиридан буён майдонга тушмаяпти.

Киритилди: 08:40, 10.04.2025.
Ўқилди: 3580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.