Кириш Регистрация

"Барселона"нинг фитнес мураббийи "Леганес"га қарши учрашувда ўйинчиларни мотивацион нутқлари билан руҳлантиради

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган ўйинда сафарда "Леганес"ни қийинчилик билан мағлуб этди (1:0).

Каталония гранди одатдагидек ёрқин кўринмади ва барибир ўз мақсадига эришди. Учрашув тақдирини 48-дақиқада содир бўлган "Леганес"нинг автоголи ҳал қилди.

Учрашув давомида “Барселона” фитнес мураббийи Пепе Конде мотивацион нутқи билан футболчиларнинг кайфиятини кўтаришга ҳаракат қилди: "Бу каби ўйинларда унвонлар ютилади ёки ютқазилади. "Леганес" омон қолиш учун курашмоқда, биз эса чемпионлик учун курашамиз. Биз улардан кам бўлмаган ҳолда курашишимиз керак. Эришган нарсаларни йўқ қилмайлик. Олға!" - мутахассиснинг сўзларидан Barca Universal портали иқтибос келтирмоқда.

Киритилди: 10:44, 13.04.2025.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.