Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Бензема франциялик юлдузни жамоасига олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

Téléfoot нашри хабарига кўра, Карим Бензема Франция терма жамоасидаги собиқ шериги Поль Погбани Саудия Арабистонида ўз жамоасига қўшилишга кўндирмоқчи.

"Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" клублари собиқ ярим ҳимоячисининг допинг дисквалификацияси 4 йилдан 18 ойга қисқартирилгач, унга фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди. Бироқ, Погба ҳамон клубсиз қолмоқда.

Француз ҳозирда эркин агент ва ҳали бирор клуб билан шартнома имзоламаган, аммо унга МЛС ва Япония клублари қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга қараганда, "Марсель" ҳам хавбекни олиб келиш ҳақида ўйлаган, аммо мавсум охиригача уни ўз сафига қўшиб олишни истамаган. Айтганча, агар Погба клубсиз қолса, ёзда у билан шартнома имзолшани истаган клублар сони ортади.

Бироқ, Саудия франциялик учун янги имконият бўлиши мумкин - Бензема ҳаракат қилаётган "Ал-Иттиҳод" клубида аллақачон кучли француз гуруҳи бор: Нголо Канте, Мусса Диаби ва мураббий Лоран Блан. Маълум бўлишича, Погба ҳали келажаги борасида якуний қарорга келмаган.

Киритилди: 13:52, 14.04.2025.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.