Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Қозоғистонда легионерлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан мамлакатнинг бир қатор қонунларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи янги қонун имзоланди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Янги ҳужжат жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тартибларни қисқартиришга қаратилган.

Эндиликда ваколатли органлар мамлакат миқёсида устувор спорт турлари рўйхатини шакллантиради, юқори натижаларга йўналтирилган спорт турларини аниқлайди ва уларни бюджет ҳисобидан молиялаштириш тартибини белгилайди.

Устувор спорт турлари халқаро майдондаги натижалар асосида белгиланади. Улар орасида Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига кирувчи ҳамда миллий спорт турлари ҳам бўлади.

Шунингдек, спорт федерацияларини аккредитациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди. Энди федерациялар миллий ва маҳаллий тоифаларга ажратилади.

Яна бир муҳим ўзгариш: хорижлик легионерларни бюджет ҳисобидан молиялаштириш тақиқланади. Бу тақиқ давлат бюджети ва квазидавлат сектор субъектлари маблағларини қамраб олади. Шахсий ҳомийлик эса тақиқланмаган.

Молиялаштириш тўртта йўналишда амалга оширилади:

Устувор спорт турлари;
Давлат спорт муассасаларининг фаолияти;
Оммавий спортни ривожлантириш;
Спорт инфратузилмасини ривожлантириш.
Қонунга кўра, антидопинг қоидаларини бузганлар бўйича чоралар кўриш ҳуқуқи ваколатли органларга берилади.

2024 йил ноябрь ойида депутат Асхат Аймағамбетов спортда легионерлар масаласида қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш зарурлигини айтган эди. Унга кўра, Қозоғистонда ҳозирда 180 га яқин спорт тури молиялаштирилмоқда ва маблағлар ҳар томонга “сочилиб кетаётганини” таъкидлаган. Шу сабабли устуворликка эга спорт турларини ажратиб, маблағларни мақсадли йўналтириш зарурлиги қайд этилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:29, 17.04.2025.
Ўқилди: 721 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.