Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Жером Ротен: «Мбаппенинг «Реал»даги илк мавсуми — фожиа»

Баҳо:
+ | -

Франциялик футбол таҳлилчиси ва «ПСЖ»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жером Ротен Килиан Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги илк мавсумини кескин танқид қилди.

Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалида мадридликлар Лондоннинг «Арсенал» жамоасига икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлди (0:3, 1:2), ва бу Мбаппе учун жуда оғриқли якун бўлди.

«Биз Килиан Мбаппе ҳақида гапиряпмиз. У болалик орзуси бўлган клубга келди — барча совринларни ютиб, "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ниятида эди. Аммо натижа жуда ёмон — бу тўлиқ муваффақиятсизлик», — дейди Ротен.

Унинг сўзларига кўра, Мбаппе мавсум аввалида тўғри танқиддан ҳимоя қилинган, чунки унга мослашиш учун вақт берилаётган эди. Аммо футболчи даражасидаги юлдуз учун бу вақт жуда қисқа бўлади:

«У кўп гол урди, лекин ўйини — ҳақиқий катастрофа. У "Арсенал"га қарши ўйинда ўзини кўрсата олмади. Бундай паллада у барча жиҳатдан идеал бўлиши керак эди».

Шунингдек, Ротен Мбаппенинг жамоа ичидаги муносабатлари ва ўз ишига ёндашувини ҳам танқид остига олди:

«Унинг жамоадошлари билан муносабати етарли даражада эмас. Миссиясига бўлган муносабати унинг баёнотларига мос келмайди. Бу мавсум — у учун фожиали тугади. Мен унга омад тилайман, лекин буни муваффақият деб бўлмайди».

Манба: sports.ru
Киритилди: 23:02, 17.04.2025.
Ўқилди: 1803 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.