Лондоннинг «Челси» жамоаси «Наполи» ҳужумчиси Эдинсон Каванига янги таклиф юборди. Энди Абрамович жамоаси Уругвай терма жамоаси ҳужумчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Аввалроқ неаполликлар «Челси»нинг 40 миллион+Фернандо Торрес кўринишидаги таклифини рад этган эди. «Наполи» эса ҳамон Каванини пуллаб янги ҳужумчи олиш ниятида.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, футболчининг шартномасида уни сотиб олмоқчи бўлган клубнинг 63 миллион евро тўлаб қўйиши кераклиги белгилаб қўйилган.













