Кириш Регистрация

Ла лига. «Атлетико» 90+5-дақиқада гол ўтказиб, «Лас-Пальмас»га ютқазди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 32-туридан ўрин олган «Лас-Пальмас» ва Мадриднинг «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Беллашув мезбонларнинг минимал 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голни 90+5-дақиқада «Лас-Пальмас» ярим ҳимоячиси Хавьер Муньос киритди.

Бу мағлубиятдан сўнг «Атлетико»нигн очколари 63 очколигича қолди ва Ла Лига жадвалида 3-ўринни сақлаб қолди. Жамоа 2-ўриндаги «Реал»дан 3 очкога, пешқадам «Барселона»дан эса 10 очкога ортда қолмоқда.

Ғалабага эришган «Лас-Пальмас» эса, бу учрашувгача қуйи поғоналардан бирида жойлашган бўлса-да, очколарини 32 тага етказиб, 17-ўринга кўтарилди ва ҳозирча тушиб кетиш хавфидан узоқлашди.

Испания — Ла Лига. 32-тур
2025 йил 19 апрель, шанба. 23:59. «Гран Канария», Лас-Пальмас-де-Гран-Канария
Лас-Пальмас — Атлетико Мадрид - 1:0
Гол: 90+5' — 1:0 Хавьер Муньос

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:29, 20.04.2025.
Ўқилди: 1286 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.