Испания терма жамоаси ҳамда «Валенсия» клуби ҳужумчиси Роберто Сольдадога Россиянинг «Рубин» ҳамда «Анжи» жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда El Mundo нашри хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, «кўршапалаклар» сардорига «Боруссия Д», «Тоттенҳэм» ва «Атлетико» жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.













