Каталониянинг "Барселона" клуби ёзда ўз дарвозабони билан хайрлашади.
Sport нашри хабарига кўра, 3 ойдан буён майдонга тушмаётган Иньяки Пенья "кўк-анорранглилар" билан 2026 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтирмасликка қарор қилди. Футболчи шу ёзда клубдан кетади.
26 ёшли Пенья каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. У ҳозирда 10 миллион еврога баҳоланмоқда.













