Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Унаи Эмери "Астон Вилла"да "Манчестер Сити"га кераксиз юлдузни кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Англия Премьер-лигасининг бошқа бир клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Шаҳарликлар" бельгиялик футболчининг муддати тугаётган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган, шу боис у ёздаёқ эркин агентга айланади. Тахминларга кўра, юлдуз ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан Европани тарк этади - унга МЛС ва Саудия Арабистонида талаб бор, аммо футболчида Англияда вариант пайдо бўлиши мумкин. Журналист Мелисса Редди хабарига кўра, де Брюйнени таклиф қилиш имкониятини "Астон Вилла" кўриб чиқмоқда. Клубда эҳтимолий битим бўйича ички муҳокамалар олиб борилмоқда.

Июнь ойида Кевин де Брюйне 34 ёшга тўлади. У ўн йил давомида "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 13:51, 24.04.2025.
Ўқилди: 918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик