Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Салоҳнинг қизи футболчининг «Ливерпуль»да қолишида муҳим ўрин тутди

Баҳо:
+ | -1

"Ливерпуль"нинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ клуб билан 2027 йилгача янги шартнома имзолади. Футболчининг айтишича, бу қарорни қабул қилишда унинг қизчаси Макка муҳим роль ўйнаган — у оиласи учун иккинчи уйга айланган шаҳарни тарк этмоқчи эмасди.

Салоҳ клуб матбуот хизматига берган интервьюсида оиласи, айниқса, қизининг унинг қолиш қарорига қандай таъсир кўрсатгани ҳақида жонли ҳикоя қилиб берди:

"Маги ҳам, болалар ҳам жуда хурсанд бўлишди. Ҳаммамиз бу ерда қолганимиздан бағоят мамнунмиз. Ливерпуль биз учун уйга айланди, шунинг учун бу шаҳарда яшашимиздан хурсандмиз", — деди Салоҳ.

Шартнома узайтирилишига энг кучли ҳиссиёт билан унинг катта қизчиси Макка муносабат билдирган. Айнан у отасининг "Ливерпуль"да қолишини истаган асосий сабаблардан бири бўлган:

"Менимча, оиламизда энг хурсанд бўлган — Макка. У бу ерда қолишни жуда хоҳлади, чунки унинг дўстлари, мактаби — бутун ҳаёти шу ерда. Мен шартнома имзолагандан кейин оиламизда алоҳида илиқ ва хурсандчилик муҳит ҳукм сурди", — деб ўртоқлашди Салоҳ.

Салоҳнинг қолиши ҳақидаги хабар "Ливерпуль" мухлислари ва янги бош мураббий Арне Слот учун кутилмаган ва ёқимли янгилик бўлди. Слот Салоҳ каби ўйинчи жамоада қолганидан мамнунлигини яширмади:

"Салоҳ — ўйин тақдирини ўзгартиришга қодир футболчи. Унинг жамоада бўлиши — катта афзаллик", — деди Арне Слот.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 09:43, 25.04.2025.
Ўқилди: 2057 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4275]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3808]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2320]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2186]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2154]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2034]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1929]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1842]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1486]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1434]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик