Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Осиё чемпионати қаҳрамонларининг ғалабалари эътироф этилди

Баҳо:
+ | -

15-18-апрель кунлари Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрида ташкил этилган енгил атлетика бўйича U-18 ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритгани ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллагани ҳақида маълум қилган эдик.

Бугун ушбу мусобақа қаҳрамонларини пул мукофотлари билан тақдирлаш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раҳбарияти, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Спортчиларга мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ва мамлакат енгил атлетика федерацияси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров тантанали равишда топширишди.

Таъкидлаш жоиз, шу кунларда Тошкентда катталар ва 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ташкил этилмоқда. Расмийлар мусобақа жараёнини кузатиш билан бирга қитъа биринчилигида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёш атлетларимизни қутлашди. Уларни қўлга киритган муваффақиятлари билан табриклаб, келгуси фаолиятларида ҳам омад тилашди.

Киритилди: 09:26, 26.04.2025.
Ўқилди: 727 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик