Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Флик Кунде йўқлигида ҳимояни қандай қуриши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Қанот ҳимоячиси Жюль Кунде кеча УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг биринчи ўйини давомида "Интер"га қарши ўйинда чап сонининг орқа қисмида оғриқ сезиб, биринчи бўлим тугашидан олдин майдонни тарк этди.

Каталонияликлар расмий баёнотида, тиббий текширувлар натижасида франциялик ҳимоячининг чап сонининг орқа қисмида (бицепс феморис) дистал мушак жароҳати аниқлангани маълум қилинди. Қайтиш муддати унинг соғайишига боғлиқ бўлиб, тахминан 2-3 ҳафта давомида сафдан чиқиши кутилмоқда .

Бу жароҳат сабабли Кунде қуйидаги муҳим ўйинларни ўтказиб юборади:

7 май куни "Сан-Сиро"да "Интер"га қарши Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйини.

11 май куни "Реал Мадрид"га қарши Ла Лига доирасидаги "Эл-класико".


Агар соғайиш жараёни муваффақиятли кечса, Кунде Ла Лиганинг сўнгги икки турида ёки 31 май куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси финалида майдонга қайтиши мумкин.

Кунденинг йўқлиги "Барселона" ҳимояси учун жиддий йўқотиш бўлиб, у жорий мавсумда асосий ўйинчилардан бири эди. Мураббий Ханси Флик унинг ўрнини тўлдириш учун Эрик Гарсия, Рональд Араухо ёки ёш футболчи Эктор Форт каби вариантларни кўриб чиқмоқда.

Ушбу жароҳат "Барселона" учун мавсумнинг ҳал қилувчи босқичида катта синов бўлиб, жамоа Чемпионлар Лигаси финалига чиқиш ва Ла Лига чемпионлигини қўлга киритиш учун курашмоқда.

Киритилди: 19:32, 01.05.2025.
Ўқилди: 2357 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.