Хоакин Санчес Антонининг ўйинидан ҳайратда.
Вингер "Бетис" томонидан "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган. Бугун бразилиялик футболчи Конференциялар лигаси доирасида "Фиорентина"га (2:1) гол урди.
"Агар уни олиб қолиш учун ўғирлаш керак бўлса, машинамни бераман. Уни ҳар қандай йўл билан сақлаб қолишимиз шарт," - деди "Бетис"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ўйин олдидан Movistar эфирида.













