Марк-Андре тер Штеген "Барселона" асосий таркибига қайтaди.
Дарвозабон Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган "Вальядолид"га қарши ўйинда жамоанинг асосий таркибида майдонга тушади. Бу ҳақда Каталония клуби бош мураббийи Ханси Флик маълум қилди.
Марк-Андре тер Штеген тиззасидан олган жароҳати туфайли 2024 йилнинг сентябрь ойидан бери майдонга тушмаяпти.
Жорий мавсумда дарвозабон чемпионатда олтита ўйин ўтказди.













