Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Борнмут" устози жамоанинг етакчи футболчилари кетиб қолишидан хавотирда эмас

Баҳо:
+ | -

"Борнмут" бош мураббийи Андони Ираола Дин Хейсен, Милош Керкез ва Антуан Семеньо каби юлдузларига катта клубларнинг қизиқишидан хавотирда эмаслигини айтди.

"Борнмут" жуда ёрқин мавсумни ўтказмоқда, еврокубоклар йўлланмаси учун курашмоқда ва Ираола жамоасининг бир қанча юлдузлари топ-клублар назарига тушди.

Бироқ, Ираола буни муаммо деб ҳисобламайди ва "Борнмут" ким биландир хайрлашса, ҳаракат қилишга тайёрлигига ишонади.

"Ўйлайманки, олдинги йиллардагидан фарқи йўқ, айниқса, жамоа яхши ишлаётганида. Ўтган мавсум бизда ҳам шундай бўлди. Биз баъзи футболчилар билан нима бўлишини билмасдик. Ллойд Келлини, кейин эса Доминик Соланкени йўқотдик.

Биз бу ёзда нима бўлишини билмаймиз, биз ҳали ҳам бор эътиборимизни бошқа нарсаларга қаратганмиз, лекин ҳозир бу футболчиларнинг барчаси бизники ва ҳеч нарса содир бўлмаса, кейинги мавсумда ҳам бизники бўлиб қолишади. Шунинг учун бу ёз аввалгиларидан фарқ қилмайди деб ўйлайман.

Биз таркибни яхшилашга ва иложи бўлса ўйинчиларни қўшишга эътибор қаратамиз ва агар яхши таклиф тушса ва баъзи ўйинчиларни қўйиб юборсак, биз бу вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Бу барча клублар, айниқса унчалик юқори даражада бўлмаган клублар ўрганиши керак бўлган нарса", - деди Ираола нашрига.

Киритилди: 20:46, 02.05.2025.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.