Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Prezident cup – 2025" халқаро регатасида эшкак эшувчиларимиз муваффақиятли иштирок этишди

Баҳо:
+ | -

Озарбайжоннинг Мингачевир шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий "Prezident cup – 2025" халқаро регатасида Ўзбекистон эшкак эшувчилари яна бир бор муваффақиятга эришишди.

Байдарка ва канояда эшкак эшиш бўйича 500 метр масофага ўтказилган баҳсларда терма жамоамиз вакиллари юқори натижалар қайд этди. C-1 йўналишида Баҳруз Эргашев, К-1 йўналишида эса Данил Крюков олтин медални қўлга киритди. Шу йўналишда иштирок этган Максим Ивлиев эса бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, Эргашев ва Крюков 1000 метр масофадаги баҳсларда ҳам ғалаба қозониб, мусобақанинг энг ёрқин иштирокчиларидан бўлишди.

Эътиборга молик жиҳат шундаки, Беҳруз Эргашев 200 метрга ўтказилган беллашувда ҳам олтин медални қўлга киритган. К-2 йўналишида жуфтлик баҳсларида Максим Ивлиев ҳамда Зафар Бахтиёров тандеми шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Зафар Бахтиёров К-1 яккалик баҳсларида кумуш медални қўлга киритди.

Академик эшкак эшиш бўйича 200 метр масофадаги жуфтликлар баҳсида Лазизбек Қўчқоров ва Сарвар Мамарасулов биринчи ўринни эгаллади. Яккалик баҳсларида эса Қўчқоров кумуш медаль билан тақдирланди.

Киритилди: 19:11, 03.05.2025.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.