Англия грандлари "Борнмут" марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен учун кураш олиб бормоқда.
20 ёшли футболчи илк мавсумини Англияда ўтказмоқда, аммо аллақачон маҳаллий грандларни ўзига жалб қилишга улгурган. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Ливерпуль," "Арсенал" ва "Челси" тез орада футболчига ўз таклифлари билан чиқишади. Катта эҳтимол билан испаниялик келажак бўйича қарорни жорий ойда қабул қилади.
Маълумотларга кўра, Дин Хёйсеннинг шартномадаги товон пули 60 млн еврони ташкил этади, Transfermarkt портали эса унинг нархини 42 млн еврога баҳоламоқда. Март ойида марказий ҳимоячи Испания терма жамоаси сафида дебют қилди.













