Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Индзаги "Барселона" футболчилари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Симоне Индзаги Роберт Левандовски, Ламин Ямал ва Жюль Кунденинг ўйинини юқори баҳолади.

"Интер" бош мураббийи 6 май куни Миланда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси ярим финалининг жавоб ўйини олдидан "Барселона" футболчилари ҳақида гапирди. Биринчи учрашув 3:3 ҳисобида якунланганди.

Роберт Левандовски ҳақида:

"Биз уни яхши биламиз. У дунёнинг энг кучли уч-тўртта ҳужумчисидан бири. Ферран Торрес биринчи ўйинда майдонга тушди ва у ажойиб ўйин кўрсатди.

Умуман олганда, жамоа польшалик ҳужумчисиз чиққанида ҳам рақибларини мағлуб этишди. Ҳа, у энг яхши ҳужумчи, лекин биз умуман топ жамоа ҳақида гапиряпмиз".

Жюль Кунде ҳақида:

"Яна бир ажойиб ўйинчи. Мен унинг битта ҳам ўйинни ўтказиб юбормасдан, кетма-кет 100 дан ортиқ ўйинни ўтказганини ўқидим.

Якшанба куни уни алмаштирганини кўрдим ва алмаштириш ажойиб ўйнади. Эрик Гарсия эса биз билан бирга бўлганида ҳам юқори савияни кўрсатди".

Ламин Ямал ҳақида:

"Уни тўхтатишнинг деярли имкони йўқ. Биз тўп унга умуман етиб бормаслигига ишонч ҳосил қилишимиз керак, аммо замонавий футболда бу жуда қийин. Биз икки карра назоратни қўллаймиз ва максимал эътиборни унга қаратамиз.

Бу жуда катта истеъдод. Жамоа энг қийин дамларда унга тўп ишонади. Ҳақиқатан ҳам ҳайратланарлиси шундаки, унинг фикрлаш тезлиги: у тўпни қабул қилиши биланоқ нима қилишини аллақачон билади.

Эртага Ямални қандай тўхтатиш кераклигини кўрамиз. ДиМарко ва Карлос Аугусто тез-тез бирга чиқишди, шунинг учун ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Албатта, Ламинга эътибор қаратиш тўғри, у ажойиб ўйинчи, аммо биз "Барселона" ихтиёридаги бутун иқтидор арсеналини унутмаймиз" - деди Индзаги.

Киритилди: 21:02, 05.05.2025.
Ўқилди: 1596 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.