6 май куни тунда "Интер" ўз майдонида "Барселона"га қарши ЕЧЛнинг ярим финал жавоб учрашувини ўтказади.
Ушбу беллашувдан олдин каталонияликлар ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кийиниш хонасида байрамона муҳит ҳукм сурмоқда. Ёш футболчилар босимни енгишади ва биз, фахрийлар, бундан кейин нима қилиш кераклигини белгилаймиз. Бизда ажойиб жамоа бор ва биз ғалаба қозонишни истаймиз. Тўғридан-тўғри рақиблар билан бўлган баҳсларда биз бутун жамоанинг хизматлари ва машаққатли меҳнати эвазига ғалаба қозондик" - деди Ольмо УЕФА расмий сайтига.













