Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

"Арсенал" 60 миллион евролик трансферни расмийлаштиришга тайёр

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ҳужумчиси Виктор Дьёкереш учун расмий трансфер таклифини тайёрламоқда.

26 ёшли футболчи анчадан буён "канонирлар"нинг яқин трансферлар давридаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрилмоқда. El Nacional нашри маълумотига кўра, тез орада Лондон гранди юлдуз швециялик учун 60 млн евро атрофида маблағ таклиф қилади. Бу ҳам етарли бўлмаса керак: "Спортинг" ҳужумчига бўлган юқори талабни билгани учун 100 млн еврога яқин маблағ сўрамоқда, дейди манба.

Аввалроқ, "шерлар" Дьёкереш учун тахминан 70 млн евро талаб қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг ҳисобида жорий мавсумда лиссабонликлар сафида 49 та ўйинда 52 та гол ва 12 та голли узатма бор.

Киритилди: 08:24, 06.05.2025.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4338]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2676]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2609]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2556]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2478]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2429]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2371]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2252]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2139]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2094]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик