Италиянинг «Наполи» жамоаси «Севилья» ҳужумчиси Алваро Негредони ўз таркибига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, испанлар футболчининг 20 миллион евро туришини маълум қилишган.
Хабарингиз бор, «Наполи»нинг асосий ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. Шу сабабдан Испания терма жамоаси ҳужумчиси уларнинг нишонига айланган. Бундан ташқари «Наполи»ни эндиликда испаниялик мураббий Рафаэль Бенитес бошқаришидан ҳам хабарингиз бор.













