Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

"Интер" футболчисининг қўлига теккан тўп учун пенальти белгиланмади (фото)

Баҳо:
+-1 | -

Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб учрашувида “Барселона” ва “Интер” ўртасидаги баҳс (танаффус 0:2, умумий ҳисоб – 3:3) давомида каталонияликлар пенальти талаб қилди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Педри рақиб жарима майдонида Дани Ольмо томонга пастдан узатма амалга оширди. Италиялик ҳимоячи Франческо Ачерби сўнгги палладаги ҳаракат билан тўпни тўсди, аммо тўп унинг оёғидан сўнг қўлига теккандай бўлди.

Бироқ бош ҳакам Шимон Марчиньяк пенальти тайинламади. VAR тизими вазиятни қайта кўриб чиқди ва ҳакам қарорига қўшилди.

“Менимча, тўп унинг (Ачербининг) ўз оёғидан сўнг қўлга теккан. Бу ерда ҳеч қандай қоидабузарлик йўқ”, — деди собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Carrusel эфирида.

Киритилди: 00:54, 07.05.2025.
Ўқилди: 5416 марта.
Фикрлар: 65 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола «Манчестер Сити»нинг айби аниқланганидан сўнг баёнот берди [5177]

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4212]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3546]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3399]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2799]

Каннаваро Сурияга қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотишларни айтди [2755]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2593]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2373]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2303]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик