Мадриднинг "Реал" клуби афсоналар жамоасининг Дортмунднинг "Боруссия" клубига қарши ўйинини эълон қилди. Ўйин 7 июнь, шанба куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Афишадагилар орасида ўтган ёзда фаолиятини якунлаган Тони Кроос ҳам бор эди.
"Бернабеу, яна кўришамиз," - деб ёзди Кроос ижтимоий тармоқда афиша жойлаштириб.
Шунингдек, афишада "Реал"нинг яна уч собиқ футболчиси - Икер Касильяс, Пепе ва Марсело ҳам бор.













