«Барселона» Испания терма жамоаси ва «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Хуан Матани ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Клуб бу трансферни амалга ошириш учун Тиаго Алкантара ва Кристиан Тельони сотишга ҳам тайёр. Хабарингиз бор, Алкантаранинг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани учун жамоадан кетмоқчи. Тельога эса «Боруссия Д», «Шальке» ва «Ливерпуль» жамоалари қизиқиш билдиришган.
«Челси»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Матани ўзининг жамоасида кўришни хоҳламаётгани ҳақида инглиз матбуотида бонг урилмоқда.













