Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Абдувоҳид Неъматов фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттиришга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ва Қаршининг “Насаф” клуби дарвозабони Абдувоҳид Неъматовга Эрон чемпионатидан жиддий қизиқиш билдириляпти. Футболчига яқин манбанинг “Дарё”га маълум қилишича, Теҳроннинг номдор клуби — “Персеполис” 24 ёшли посбонни ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Эрон терма жамоаси посбони Алиризо Бейранванд 2024 йилда “Персеполис”дан “Трактор” клубига ўтгач, жамоанинг дарвоза чизиғида кўплаб муаммолар пайдо бўлди. Теҳронликлар ушбу камчиликни йўқотиш учун “Насаф” аъзосини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Неъматов ўтган йилнинг ёзида эронлик агент Ҳамид Мериҳ билан шартнома имзолагач, уни форс чемпионатига ўтиши борасида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Аммо маълум сабабларга кўра бу трансфер амалга ошмай қолган.

Унга кўра, Эрон клуби Абдувоҳидга яна қизиқиш билдирмоқда ва унга 2 йиллик шартнома таклиф қилган. Агар теҳронликлар “Насаф” билан келиша олса, Неъматов “Персеполис”да икки йил ичида 6 миллион доллар ишлаб олиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абдувоҳид Неъматов “Насаф” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилдан бери қаршиликлар асосий жамоасида ўйнаб келади. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг охиригача амал қилади. Transfermarkt портали дарвозабоннинг қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, “Персеполис”да Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа бир аъзоси — Остон Ўрунов ҳам ҳаракат қилади. У 2024 йилнинг бошида теҳронликлар сафига ўтган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:38, 29.05.2025.
Ўқилди: 3944 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик