Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

“ПСЖ” финалдаги ғалабаси эвазига қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди

Баҳо:
+-1 | -

Франциянинг “ПСЖ” клуби УЕФА Чемпионлар Лигаси финалида эришган йирик ғалабаси эвазига 25 миллион евро мукофот пули қўлга киритди. Парижликлар турнирдаги умумий иштироки учун эса жами 146 миллион евро даромад олди.

Турнир давомида клублар ўз натижаларига қараб УЕФА томонидан белгиланган мукофот пулларини қўлга киритишди. Мукофотлар қуйидагича тақсимланган:

- гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун — 2,1 миллион евро
- ҳар бир дуранг учун — 700 минг евро
- 1/8 финалга чиқиш — 12,5 миллион евро
- чорак финал — 15 миллион евро
- ярим финал — 18,5 миллион евро
- финалдаги ғалаба — 25 миллион евро

Бундан ташқари, клублар УЕФА томонидан ажратиладиган маркетинг даромадлари ва трансляция ҳуқуқларидан ҳам фойда кўради.

Финалда “ПСЖ”га 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган “Интер” эса турнирдаги иштироки учун жами 136,6 миллион евро ишлаб топди. Ушбу суммага финалга чиққани учун олинган 15 миллион евро ва олдинги босқичлардаги барча мукофот пуллари киради.

“Арсенал” ЕЧЛ ортидан энг кўп даромад қилган 3-жамоага айланди. Лондонликлар турнирдаги иштироки эвазига 117 миллион евро қўлга киритган.

Шунингдек, “ПСЖ” УЕФА Суперкубоги доирасида Лондонда бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этади ва бу ўйин учун яна 4 миллион евро мукофот пули олади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси финали кеча, 31 май куни Мюнхен шаҳридаги “Allianz Арена” стадионида бўлиб ўтди. Унда “ПСЖ” “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу Париж клуби тарихидаги илк Чемпионлар Лигаси кубоги ҳисобланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:46, 01.06.2025.
Ўқилди: 6776 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.