Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-1 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Аббосбек Файзуллаев: “Кубок ютиш — муҳим ўйин олдидан яхши кайфият беради”

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев кеча Москва–Дубай йўналиши орқали Бирлашган Араб Амирликларига етиб борди. “ЦСКА” клуби футболчиси бўлажак ўйинлар ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматига қуйидагича фикр билдирди.

"Россия кубогини қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Бу — “ЦСКА” билан биринчи совриним. Терма жамоанинг муҳим учрашувлари олдидан бундай ютуқ яхши кайфият бағишлайди, бу эса ўйинга ҳам ижобий таъсир қилади.

Терма жамоа билан илгари ҳам кўплаб йиғинларда қатнашганман, жамоага мослашишим қийин эмас. Барча футболчилар билан танишман, улар мени илиқ кутиб олишди.

5 июнь куни бизни муҳим ўйин кутмоқда. Жамоамиз жанговар кайфиятда, тайёргарлик ҳам юқори даражада. Худо хоҳласа, олдимизга қўйилган вазифани бажариб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз", — дейди Файзуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси А гуруҳида 17 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа 5 июнь куни БААга қарши майдонга тушади. Ушбу беллашувда қўлга киритилган бир очко Ўзбекистонга мундиал йўлланмасини тақдим этади.

Учрашув Абу-Дабидаги “Ан-Наҳян” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:45, 04.06.2025.
Ўқилди: 1424 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.