Кириш Регистрация

Францияда 14 ёшли футболчи вафот этди

Баҳо:
+ | -

14 ёшли футболчи Франциянинг Мериньяк шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар турнирида рақиб билан тўқнашувдан кейин олган жароҳатлари натижасида вафот этди.

Бу ҳақда Sud Ouest газетаси хабар берди.

Воқеа 1 июнь, якшанба куни содир бўлган.

Иланн исмли ўсмир рақиби билан тўқнашиб кетганидан кейин кўкрак қафасидаги оғриқлардан шикоят қилган ва ҳушини йўқотган. У зудлик билан Бордо университети касалхонасига етказилган, у ерда йигит комага тушиб, юрак ҳуружи натижасида жон берган.

Касалхонада футболчи жигаридан ички қон кетиши туфайли бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди, аммо охир-оқибат шифокорлар ёш беморнинг ҳаётини сақлаб қола олмади ва у икки кундан кейин вафот этди.

Киритилди: 16:00, 04.06.2025.
Ўқилди: 834 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.