Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Суперлига. "Хоразм" Навоийда меҳмон эканлигини унутиб қўйди

Баҳо:
+-1 | -

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан қолдирилган учрашувда “Хоразм” жамоаси сафарда “Қизилқум” устидан ишончли ғалабага эришди. Навоийдаги “Ёшлик” стадионида бўлиб ўтган баҳсда урганчликлар рақиб дарвозасига жавобсиз учта гол уриб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Ҳисоб 11-дақиқада очилди — Ҳумоюнмирзо Иминов аниқ зарба билан “Хоразм”ни олдинга олиб чиқди. 41-дақиқада Мурод Бобожонов фарқни икки бараварга оширди.

Иккинчи бўлим ҳам кескин курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди. 75-дақиқада “Қизилқум” футболчиси Жаба Жигаури қизил карточка олиб, жамоасини майдонда бир киши кам ҳолатда қолдирди.

Ушбу устунликни яхши фойдаланган “Хоразм” 90+2-дақиқада учинчи голини киритди. Ҳазрат Турсунқулов якуний нуқтани қўйиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Мазкур натижадан сўнг “Хоразм” очколарини 14 тага етказиб, турнир жадвалида 4 поғона юқорилаб 8-ўринга кўтарилди. 11 очкога эга “Қизилқум” эса 11-ўринда қолмоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси

4-тур (қолдирилган баҳс)

6 июнь, жума

“Қизилқум” — “Хоразм” 0:3

Голлар: 0:1 — Иминов (11), 0:2 — Бобожонов (41), 0:3 — Турсунқулов (90+2).

Киритилди: 22:00, 06.06.2025.
Ўқилди: 4401 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик